Ғолиб томарқачи

"ТОМОРҚАЧИ" НОМИНАЦИЯСИ ҒОЛИБИ

8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  Самарқанд шаҳридаги "LIFE GARDEN" базмгоҳида ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, вилоятимиз хотин-қизларини самимий қутлади. Байрам тадбирида вилоят ҳокими вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффаққиятли амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол аёлларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғаларни топширди. 

Қувонарлиси шундаки, мукофотланганлар орасида туманимиздаги  "Бобур" маҳалласига қарашли  Мўллақўрғон қишлоғида яшаб тадбиркорлик билан шуғулланувчи Гавҳар Маматова ҳам бор . У "Томорқачи" номинацияси бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, тумандошимиз Гавҳар Маматованинг ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, оиласига қўшимча даромад келтираётганлиги ҳақида газетамизнинг жорий йилдаги 9-сонида "Меҳнатидан барака топаётганлар" рукни остида мақола ҳам  чоп этилган эди.

-Томорқамиздаги камтарин меҳнатимни юксак қадрлаб, вилоят ҳокимининг эътиборига тушган эканман, бу фақат менга куч-ғайрат ва катта масъулият юклайди, - дейди Гавҳар Маматова. - Томорқамизда етиштирилаётган ҳосил даромадидан фарзандларимизга тўй қилишни ният қилдик.

Ўзининг камтарин меҳнати билан эл назарига тушган бу меҳнаткаш инсон Гавҳар Маматованинг деҳқончилигига барака тилаб қоламиз.

 С.ИБРАГИМОВ.

Мавзуга оид: