Туман сессияси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН

 КЕНГАШИНИНГ XXVI СЕССИЯСИ

23 март куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XXVI сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди.

Сессия ишида:

- 2021 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхатларни тасдиқлаш ва унинг ижросини таъминлаш тўғрисида;

- Туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмоновнинг "Туман ҳокимининг стипендияси"ни ташкил этиш ва номзодларни саралаш бўйича комиссия тузиш тўғрисида ҳисоботи;

- Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаевнинг туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонлари бўйича ўтказилган тендер танлови ғолиблари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан захирага қайтариб берилаётган ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобига қайтариб олиш тўғрисидаги ҳисоботи;

- Туман ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар ажратиш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.


Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07