Партиялар ҳаётидан

ХДП МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ РАИСИ ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Кейинги йилларда давлат идоралари томонидан бевосита халқ билан мулоқотда янгича тизим ва ёдошув амалга оширилиб келинмоқда. Раҳбарлар жойларда "Маҳаллабай" ва "Фуқаробай" ишлаш жараёнида ҳар бир инсон билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаётган муаммолари билан яқиндан танишиши ва ўз навбатида аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва муносиб шарт-шароитларни яратиш, ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Маҳаллаларда "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" шакллантирилди. Ушбу рўйхатга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш муҳим вазифалардан бирига айланди. 

Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов туманимизга ташриф этиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бун-ёдкорлик, хусусан, ижтимоий кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган ёрдам ишлари билан танишди.

Дастлаб,  Пўлатдархон массивида бун-ёд этилган "Ёшлар меҳнат гузари"га ташриф буюрди. Бу ерда гўзаллик салони, замонавий эшик-дераза ромлари ясаш цехи, дорихона, умумий савдо шахобчаси, фотосалон ва компьютер хизматлари фаолияти йўлга қўйилган. Шу орқали 10 га яқин ёшлар иш билан таъминланган. ХДП Марказий Кенгаши раиси ва туман мутасаддилари рамзий дарвозани очиб, тадбиркорлар фаолиятига муваффақият    тилашди.

Шундан сўнг пар-тия фаоллари маҳалладаги аҳоли билан мулоқотда бўлишди. У ерда Улуғбек Иноятовга бир нечта мурожаат келиб тушди. Аҳоли катта йўлга уланган ички йўлнинг бошига светофор ўрнатиш, ҳудуддаги мактаб қувватини ошириш ёки янги таълим маскани қуриш масалалари ХДП Марказий Кенгаши раиси томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Партия фаоллари шунингдек, туманимизнинг чекка ҳудуди "Авазали" маҳалласига ҳам боришди. Илгари Россияда ишлаб келган, яқинда янги уйга кўчиб ўтган Аброр Омоновга рўзғор буюмлари совға қилинди.

Партия раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан мулоқотда бўлар экан, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда уй шароитида доимий даромад манбаини яратишда ўзининг таклифлари ва тавсияларини берди ҳамда уларга рўзғорда фойдаланиш учун хизмат қиладиган махсус ошхона буюмларини туҳфа этди. Шунингдек, ташриф чоғида хорижга чиқмасдан ўз томорқасида даромад олиш имконини яратаётган хонадонлардан миннатдорлигини билдирди. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур ташрифдан кўзланган мақсад ҳам шундаки, халқ билан халқона мулоқот аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади.

Ўз мухбиримиз.