Ғолиблар

КЎРИК-ТАНЛОВ

ҒОЛИБЛАРИ

Ҳар уч йилда бир маротаба ўтказиладиган "Муҳиддин Қори-Ёқубов Республика кўрик-танлови"нинг туман ва вилоят босқичида   тумандаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Мазкур танловда иштирок этган мактабнинг "Анъанавий хонанда" бўлими ўқувчиси Сарвар Сирлибоев 1-ўринни ҳамда "Дутор" синфи ўқувчиси Мадина Тошпўлатова 2-ўринни эгаллаб, вилоят босқичи ғолиби бўлишди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 

Ушбу оқдарёлик ёш юлдузларга улкан зафарлар тилаган ҳолда ўқитувчилари Бегзод Якубов ҳамда Гулзода Ўтагановаларга мин-натдорчилик билдирамиз.


Мавзуга оид: