Қари билганни...

83 ЁШЛИ ОТАХОН ИБРАТИ

«Примкент» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Раим Сатторовнинг номи муштарийларимизга яхши таниш. Кўп йиллар 9-умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилган  отахон ҳозир 83 ёшда бўлишига қарамасдан, ҳали ҳамон томорқада меҳнат қилиб толмайди. Деҳқончиликдан тажрибаси катта. Энг қувонарлиси эса "Оқдарё овози" газетасининг ҳар бир сонини қолдирмасдан кузатиб боради. Қолаверса, Р.Сатторовни халқ таълими тизимида узоқ йиллар меҳнат қилганлиги боис, маҳаллада фахрий устоз, дея ҳурмат қилишади.

-    Меҳнат қилсам, кўнглим ёришади, руҳиятим соғлом бўлади, - дейди отахон. - Ҳозир томорқамда сабзавот экинлари учун жой тайёрлаяпман. Чунки, ерга кўнгилдан меҳнат қилиш керак. Шундагина ҳар қандай экин хатосиз униб чиқади. Буни мен кўп бора тажрибаларим орқали синаганман ва бу ҳақда доимо фарзандларимга ҳам таъкидлаб келаман.

Раим ота Сатторов хонадонида бўлганимизда у киши оиласи, фарзандлари ва набиралари билан баҳорги таом - сумалак тайёрлашга киришишганлигининг гувоҳи бўлдик. Бу оиланинг бир-бирларига бўлган иноқлигидан маҳалла аҳли ҳам хурсанд. Биз  ҳам кўпчиликка намуна бўлаётган пиру бадавлат отахонга узоқ умр тилаймиз.

С.Ибрагимов.


Мавзуга оид: