Маънавият ва маърифат
МАЪНАВИЙ ЮКСАКЛИК-ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ТАЯНЧИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ҳаётбахш шиор юртимизда маънавий-маърифий жараёнларнинг ҳам юксак даражада бўлишини тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040 сонли қарори республикада маънавий-маърифий ишларни юксалтириш масаласига қаратилган.
Қарорда маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий баҳоланган ҳолда соҳани такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисида аниқ, асосли вазифалар қўйилган. Яъни “Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш”, деб асосий мақсад қарорда алоҳида таъкидлаб кўрсатилган.
Бунда оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш ҳамда маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларида мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизими ҳамда бошқа тузулмаларда асосланган тарбия технологияларидан фойдаланиш тавсия этилган.
Қарор мақсадидан кўринадики, туманимизда фаолият юритаётган барча ташкилот, корхона, хўжалик ҳамда фуқаролар, ҳар биримиз ўз фаолиятимизда маънавий юксаклик ижтимоий ривожланиш таянчи эканлигини чуқур англаб ҳис этишимиз ва маънавий юксаклик муҳитини яратиш учун курашмоғимиз талаб этилади.
Хизмат, яшаш жараёнида, таълим муассасалари ва оилаларда ёшларимиз тарбиясида самарадорликни таъминлаган ҳолда уларни салбий таъсирлардан асраб иродали, фидойи, ватанпарвар, ўз мустақил фикрига эга авлодни вояга етказишимиз шарт.
Бунинг учун қарорда таълим муассасалари, Маънавият ва маърифат марказлари ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотларда амалга оширилиши зарур бўлган янгиланиш, ислоҳатлар қайд этилган.
Қарор мақсад ва моҳиятини кенг тарғиб этган ҳолда ҳар бир фуқаромиз, хусусан, ёшларимиз онгига етказиш шароитини яратайлик.
Бунёд АШУРОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:18

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07