ҲАР ҚАНЧА ШАРАФ ВА ЭЪЗОЗГА МУНОСИБСИЗ

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Терапия бўлими"да ҳам ана шундай фидойи шифокорлар меҳнат қилишмоқда, десак асло янглишмаган бўламиз. Бўлим 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, терапия бўлимида 20 ўрин, кордиология бўлимида 20 ўрин мавжуд бўлиб, жами 30 нафар ишчи хизматчилар фаолият кўрсатишади. Бугунги кунда ушбу масканга шифо истаб келган беморларга сифатли хизмат кўрсатилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Мен ҳам яқинда соғлигимни тиклаш мақсадида ушбу касалхонага ташриф этар эканман, мени очиқ чеҳра ва самимий муомала билан кутиб олган бўлим бошлиғи, олий тоифали шифокор Хайрулла Жўраев, олий тоифали катта ҳамшира Дилфуза Эгамқулова, навбатчи ҳамширалар Зарина Ҳожиева, Маҳбуба Қурбонова, Нигора Эргашева, Нурбек Ҳайдаров, тозалик бекалари Мавжуда Хонназарова, Рухсора Аҳадова, Гулноз Раупова, Хуршида Ҳасанова сингари кўплаб оқ халатли шифокорларнинг астойдил хизматлари билан соғлигимни тиклашга муваффақ бўлганимни қувонч билан тилга оламан. Шунингдек, кордиология бўлими мудири, тажрибали шифокор Абдурасул Абдуҳакимов, бўлим ҳамширалари Саҳоба Маматова, Мақсуда Умарова, Умида Бердиева, Сурайё Маматқобилова, Шаҳло Давуроваларнинг хизматлари ҳам бу борада таҳсинга лойиқдир.
Ахир, бир инсон ҳаётини асраб қолиш, дардига дармон бўлиш, унинг халоскорига айланиш қанчалар улуғ иш. Фаолияти давомида минг-минглаб беморларни даволаган бу каби шифокор ва ҳамширалар, тиббиёт ходимларининг нечоғли савобга эга ва саодатманд инсонлар эканини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг. Бугунги кунда айнан уларнинг саъй-ҳаракати ва билими, тажрибаси, малакаси, фидокорлиги боис қанчадан қанча оилаларнинг қувончига қувонч, шодлигига шодлик қўшилмоқда. Шундай экан, ўз масъулиятини яхши англаб, касбининг чинакам моҳирлари бўлган бундай шифокорлар доимо эл ардоғида бўлишга ҳақлидирлар. Зеро, инсон саломатлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган инсонлар ҳар қанча шараф ва эъзозга муносибдир.
Халқимиз саломатлигини асрашдек нозик ва мураккаб, аммо масъулиятли ва шарафли касб эгалари бўлган шифокорларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Гулзода АБДУЛЛАЕВА,
Мустақиллик маҳалласи.
Мавзуга оид:

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00