ФАХРИЙ ФУТБОЛЧИЛАР ЁШЛАРГА НАМУНА
Оқдарё футболи ўз тарихига эга. Бир пайтлар туманда ташкил этилган "Оқдарё" номи билан аталувчи терма жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи лигасида тўп сурганлигини мухлисларимиз яхши билишади. Вилоят чемпионатида ҳам туман футболчилари совринли ўринларни эгаллашганлари ҳам эътирофга лойиқ. Ўша йиллари футболда ўзини тўла намоён этган Бурҳон Умиров, Йўлчи Муҳаммадиев, Собир Амиров, Собир Довуров, Шомурод Ашуров сингари спортчилар бугунги кунда ҳам ёшларга футбол сирларини қунт билан ўргатишмоқда. Ҳафтанинг ҳар шанба куни Лойишдаги "Алпомиш" ўйингоҳида фахрий футболчилар икки жамоага бўлинишиб машқ қилишаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Ёшлар ҳам фахрийлардан ўрнак олишиб спортнинг бу тури билан жиддий шуғулланишмоқда.
- Биз ёшларимизни футболга қизиқтириш учун ўзимиз шахсий намуна кўрсатаяпмиз, - дейди 73 ёшли фахрий спортчи Бурҳон Умиров. - Ҳафтада бир марта ўтказилаётган машқларимизга келаётган ёшларимизнинг сони ошиб бормоқда. Биз бундан ниҳоятда хурсандмиз.
Бир сўз билан айтганда, оқдарёлик футбол фахрийлари яқин кунларда Тошкентнинг "Пахтакор" ва Самарқанднинг "Динамо" жамоаларида тўп сурган фахрий футболчилар билан ўртоқлик учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўришаяпти. Бу йўлда уларга омад тилаймиз.
С.ИБРАГИМОВ.
Суратларда "Алпомиш" ўйингоҳидаги футбол
мусобақаларидан олинган лавҳалар.
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00