ЧОРВАЧИЛИКНИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МУМКИН?

Ҳозирчи? Бир килограмм емнинг нархи беш минг сўмдан ортиқни ташкил этади. Нарх шундай бўлгандан сўнг аҳоли ҳам хонадонларда кам қорамол боқишга мажбур бўлаяпти. Сабаби аниқ. Ем хашакнинг нархи борган сари қимматлашиб бораяпти. Атроф майдонларни фермер хўжаликлари эгаллаб олганликлари туфайли аҳоли қорамолларини хонадондан бошқа жойга чиқара олмайди. Чунки ерлар эгали бўлиб кетган. Бир танишимизнинг айтишига қараганда 1 килограмм гўшт етиштириш учун қарийб тўқсон минг сўм сарфланар экан. Албатта бунда меҳнат ҳақи ҳисобга олинмаган. Гўштнинг нархи қимматлашиб бораётганлигининг са-бабларидан яна бири бу чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг давлатга етарли миқдорда маҳсулот топширмаётганлигидадир. Аксарият фермерлар давлат ва халқ учун эмас, ўзлари учун меҳнат қилишаяпти, холос. Натижада маҳсулот нархи борган сари ошишда давом этаяпти. Бу фермер хўжаликларини назорат қиладиган ташкилотлар борми йўқми, буниси ҳам номаълум. Чунки бу фермер хўжаликлари ташкилотлар билан шартнома тузиб гўшт ва сут маҳсулотларини уларга етказиб беришлари лозим. Бизнингча бу иш қоғозларда бажарилаяпти, холос.
Гўшт нархининг пасайтириш учун аҳоли хонадонларида боқилаётган қорамоллар учун давлат томонидан имтиёзли равишда ем ажратилишини ташкил қилиш керак. Агар бу иш амалга ошириладиган бўлса қишлоқда яшовчи ҳар бир аҳоли ўз ҳовлисида чорва молларини боқиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бир қаторда айрим биродарларимиз хонадонларда бўш ерлардан унумли фойдаланишга эътибор беришмайди. Агар бўш ётган майдонларга маккажўхори ва беда етиштиришни ташкил этишса катта даромад олиш имконияти яратиларди. Чунки маккажўхорини пояси, дони ва беданинг ўзи билан ҳам бемалол қорамолларни боқиш, семиртириш мумкин. Бу ҳақда бир танишим шундай дейди:
- Ҳар йили февраль-март ойларида бозорга чиқиб танлаб 5-6 бош новвос оламан. Молларни то янги йилгача ўз томорқамдаги маккажўхори ва беда билан боқаман. Шунинг ўзидан ҳар йили 6 ойни ўзида 30-40 миллион сўм даромад қиляпман. Агар баҳорда ўн бош қорамол олсам бу рақамни 50 миллион сўмга етказиш имкони бўлади. Келгуси йилда шу ишни ташкил қилмоқчиман.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муқаддас ҳадисларда келтирилишича, даромаднинг ўндан тўққиз қисми чорва экан. Демак, бу соҳага жиддий эътиборни қаратишимиз керак. Ота-боболаримиз бежизга моли йўқнинг жони йўқ, деб айтишмаган. Бу нақл ҳар биримизнинг ёдимизда туриши зарур.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00