Машҳур кишилар ҳаётидан БУЮК АДИБНИНГ СЎНГГИ КУНЛАРИ

Граф Лев Николаевич Толстой ҳаётида ҳам - умри поёнида на шундайчидаб бўлмас фожеа рўй берган эди. 
Бу можаро ва кулфатлар сабабчиси хотини эди. Ваҳоланки, Толстой жаҳон адабиётига "Уруш ва тинчлик", "Анна Каренина" каби мумтоз асарлари биланкириб келган тирик классик адиб эди. Солномаларда қайд 
этилишича, ўша пайтлардаёқ ер шарида энг кўп ўқиладиган ёзувчи Лев Николаевич Толстой эди. Умрининг 
сўнгги йигирма йили - 1890-1910 йилларда унинг мухлислари қарийб ҳар куни бу тирик классикни зиёрат 
қилиш учун дунёнинг 
турли минтақаларидан келишарди. Уни бир кўришга, овозини эшитишга, қўл-оёғини тавоф қилишга интилишарди. Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзини мухлислари гўё илоҳий ваҳийдек
ёзиб олишарди.
Мен сизга айтмоқчи бўлган асосий гап бошқа ёқда. Толстой ўзига муносиб, дилбар аёлга ўйланган. Улар 
шу қадар бахтли ҳаёт кечиришар эдики, биргаликда тиз чўкиб, бахтли турмушлари, фароғатли кунларининг 
узоқ, бардавом бўлишини сўраб Аллоҳ таолога муножот қилишарди. Адиблик шуҳрати, мол-дунё, эътибор ва эътирофўзининг олий чўққисини забт этган эди. Болалар, уларнинг тарбияси, эмин-эркин хизматкорлар, мамлакат миқёсидаги ташрифлар, ҳамма-ҳаммаси рисоладагидан ортиқ эди. Таассуфки, Толстойнинг хотини табиатан рашкчи эди. У деҳқон аёллари
кийимида Толстойнинг ҳар бир қадамини кузатишдан тоймасди. Кексайган сари у эрини ҳатто ўз фарзандларидан ҳам қизғонарди. Тарихда ёзилишича, ана шундай телбавор жазавалардан бирида қўлига қурол олиб, қизининг девордаги фотосуратига ўқ узган. У додлаб полга ўзини урар, хонани бошига кўтариб бақирар, ўз жонига суиқасд қилишгача уринарди. 
Бундан ташқари, аёл табиатида очкўзлик, молпарастлик хуружи ҳам кучаярди. Гўзал ва фозила бўлган бу аёл эндиликда ўз дилбарлигини 
йўқотган, бир умр беҳаловат дардга йўлиққан кимса эди. 
Хўш, Толстой бунга қандай қараган? Мен унинг хонадондаги барча мебел-столларни ағдар-тўнтар қилиб, синдириб ташланганини таъна қилмоқчи эмасман. Унинг тутган йўли хотининикидан ҳам ўтиб тушган, десам, муболаға бўлмайди. У кундалик тутиб, саҳифаларида хотинининг қилмишларини фош этиб ташлайди. Хотини кундаликни топиб олиб, ўзига "бағишланган" саҳифаларини йиртиб, ёқиб юборади. Ҳатто қасдма-қасдига "Кимнинг айби?" номли роман ёзиб, эрини адолатсиз, зўравон, ўзини эса рўшно кўрмаган муштипар аёл қиёфасида тасвирлайди.
Яна бир манбада ёзилишича, Толстой шуҳрат чўққисига етишгач, аста-секин унинг табиатида ҳаётга дарвешона мойиллик кучайиб борган. У бутун мол-мулкини хизматкорларига, қашшоқларга бўлиб берган. Фақирона турмуш тарзига ўтган. Далада ўзи ишлаб, ўтиб ёрган, пичан йиққан, кийим-кечак, пойафзалларига ўзи қараган. Ёғоч идишда овқатланиб, ўзи ювган. Бир сўз билан айтганда, Исо алайҳиссалом ҳаётларидан намуна олишга ҳаракат қилган Толстой ҳатто ўз душманларига ҳам илтифотли бўлишга интилган. Ишнинг бу тарзда давом этиши графиня Толстаянинг табиатига мутлақо зид эди. Шу тариқа ўртада қарийб ярим аср можаро ва фожеалар ривожланиб борган.
Эри билан муттасил ўчакишиб яшаган хотин охир-оқибат нимага эришди?
Толстой бу чидаб бўлмас оилавий кулфатлардан қутулиш учун 82 ёшида юпун бир ҳолатда 1910 йилнинг қорли октябрида номаълум томонга қочиб кетишга мажбур бўлди. Орадан ўн кун ўтгач, кичик бир темир йўли станциясида шамоллашдан вафот этади. Ўлими олдидаги васиятида жасадини кўргани келган хотинини ҳузурига киритмасликни қатъий илтимос қилган.
Хотини умри охирида қизларига "Мен чиндан ҳам тентак эканман, отангизнинг ўлимига мен сабабчиман", дея иқрор бўлади. Қизлари буни билишса-да, лом-мим дейишмайди. Чунки энди бу жудаям кеч, ғишт қолипдан кўчган эди.
Биз бу ўринда асосий айбдор ким эканини муҳокама қилишдан йироқмиз. Қолаверса, ҳар кимнинг ўз муаммоси ўзига етарли. Бундай фожеаларнинг олдини олиш учун "Бас! Тўхтайлик, аксинча, ҳалок бўламиз", деган қарорга келиш кифоя! Ҳал қилувчи ечимни топиш ўзингизга ҳавола...
Дейл Карнегининг "Чидаш санъати" китобидан олинди.
Мавзуга оид: