ПИЛОЛЛИК ТАДБИРКОРЛАР ИБРАТИ

Маҳалламизда беш ярим мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, - дейди "Ойтамғали" МФЙ раиси Зафар Муҳаммадиев. - Уларнинг етмиш фоизи томорқачилик билан шуғулланаётган бўлса, йигирма фоизи иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришга эътибор беришаяпти. Натижада аҳолининг турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқаришга ҳам жиддий аҳамият қаратилмоқда. Ҳозирги пайтда маҳалламизда иккита давлат мактабгача таълим ташкилоти ва бешта хусусий уй боғчалари мавжуд бўлиб, юзлаб болалар тарбияланмоқда.
Қишлоқда истиқомат қилиб, иссиқхонадан етарли даражада фойда олишга ҳаракат қилаётган ўуломжон Салаев айни вақтда ҳовлисидаги 4 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, 54 туп лимон кўчатини парваришлаяпти. Тадбиркорнинг таъкидлашича, мутахассисларнинг тавсияларига қатъий амал қилиб, кўчатларга жиддий эътибор бераётганлиги учун ҳадемай бу мевали дарахтдан ҳосил олишга киришилади.
Суратда: тадбиркор Ғуломжон Салаев иссиқхонада.
Суратни С.Ибрагимов олган.
Мавзуга оид:

СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ
- 14 окт, 10:50

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05