Таклиф ва танқид

ЛОЙИШДАГИ "ЎГАЙ КЎЧА"

Лойишдаги "Ўгай кўча"ни биласизми? Билмасангиз билиб қўйинг. Бу кўча тумандаги 63-махсус мактаб-интернатга олиб борадиган Байналминал кўчасидир. Газетамизнинг 2020 йил 24 сентябрь № 33-сонида «Байналминал» кўчаси ўгайми?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Афсуски, мақола чоп этилгандан сўнг на туман ҳокимлигидан, на тегишли ташкилотлардан бирор муносабат билдирилмади. Бундан ташқари, халқ депутатлари туман кенгашининг 2020 йил 30 декабрда бўлиб ўтган сессиясида ҳам бу масала кўтарилган бўлсада, ҳеч қандай натижа бўлгани йўқ.

Айримлар нега бу кўча "ўгай" деб сўрашлари мумкин. Сабаби оддий. Бу кўчага ёндош, ҳатто узоқдаги кўчалар асфальт қилиб таъмирланди. Аммо негадир «Байналминал» кўчасига келганда масъулларнинг орқаси тутдими, ишқилиб эътиборсиз қолиб кетди. Уларга шундай савол берамиз: жаноб мутасаддилар, бу кўча қачон таъмирланади? Ёки "ўгай"лигича қолаверадими?

Бу саволга қисқа ва лўнда жавоб керак.

ТАРСАКИ.

Суратда: "Ўгай кўча"даги ачинарли манзара.



Мавзуга оид: