АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Аҳолини иш билан таъминлаш - долзарб вазифа

Яқинда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳайитов туманимизга келди.  Партия раиси туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамроҳлигида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни яқиндан ўрганди. Ташриф давомида "Пичоқчи" маҳалласида жойлашган "Pichoqchi dry fruits" МЧЖ ҳудудида ҳам бўлди ва маҳалла аҳли билан мулоқот қилди.

Шундан сўнг бандлиги таъминланмаган фуқароларга Ўзбекистон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тақдим этилган турфа хил кўчатлар ва уруғлар тарқатилди.

Нўъмон УСМОНОВ,

Ўзбекистон қизил Ярим Ой жамияти туман ташкилоти 

ижрочи директори.


Мавзуга оид: