ҚУВУР ЎҒРИЛАРИГА ЧОРА КЎРИЛДИ


СудланувчиБаҳодиров Ниёз (исми-шарифи ўзгартирилган), Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган "SXF BRICK FAKTOR" масъулияти чекланган жамият раҳбарининг 03.10.2022 йилги 367КБ-сонли буйруғи билан ишчи вазифасига ишга қабул қилиниб, ушбу вазифада ишлаб келган. У ўзганинг мулкини
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, ушбу жамиятда юк ортувчи ҳайдовчи вазифасида ишловчи Абдуманнонов Зойир(исми-шарифи ўзгартирилган) билан олдиндан жиноий тил бириктиради. Улар бир гуруҳ бўлиб, ўзларига Оқдарё тумани, "Бозоржой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ер остига канализация қувурларини ўрнатиш учун ишониб 
топширилган 500 диаметрли, узунлиги 6 метр бўлган, 13 дона жами баҳоси 23.500.000 сўмлик полиэтилен қувурларни Самарқанд шаҳридаги темир бозорга олиб боришади.
Ушбу қувурларни бозорда ишловчи фуқаро Д.Т.га сотишиб, сотувдан тушган пул маблағларни ўзаро тақсимлаб олишади. 
Икки жиноятчи ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, "SXF BRICK FAKTOR" масъулияти чекланган жамиятга иқтисодий зарар етказган.
Судланувчи Баҳодиров Ниёзга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг "в" банди билан ҳар ойда иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Судланувчи Абдуманнонов Зойирга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг "в" банди билан ҳар ойда иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 
1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.                                                              

З.Жумаев,

туман прокурори ёрдамчиси 

лавозимида иш ўрганувчи.