ПИРУ БАДАВЛАТ ОНАХОН

Тўқсон билан юзлашаётган пиру бадавлат онахон Тошбуви Худойназарова Турон маҳалласининг Арпа қишлоғида истиқомат қилади. Бир умр хўжаликда меҳнат қилган бу инсон ўн нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказиб, эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялади. Айни пайтда онахоннинг 37 нафар невараси, 43 нафар чевараси бўлиб, барчаси бувижонларининг атрофида парвона.
- Бизнинг ёшлигимиз иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келган, - дейди онахон. - Ниҳоятда оғир дамлар эди. Яратганга шукрлар бўлсинки, бугун мустақил диёримизда эркин яшаб, фаровон ҳаёт кечираяпмиз. Бунинг учун давлат раҳбарларидан ниҳоятда миннатдормиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, онахон шу ёшда ҳам бекор ўтирмайди. Рўзғор ишларига яқиндан ёрдам бериб, турли хил таомлар тайёрлаб меҳмон кутади. Онахоннинг юз ёшида ҳам мана шундай тетик юришларини Яратгандан сўраб қоламиз.
Ўз мухбиримиз.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00