“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ПҚ-176-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023йил 1июндаги ПФ-82-сонли “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари:
- Комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоятизиминижорий қилиш
- Ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш
- Ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш
- •Аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш
- Хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш
- Ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолатни ҳамда уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
- Оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжлариниўрганиш натижасида уларнинг ижтимоий паспортларини шакллантириш;
- Эҳтиёжманд аҳоли билан, шу жумладан кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил қилиш, улардан ижтимоий хизматлар ва ёрдам олиш бўйича буюртмаларқабул қилиш, заруратга қараб буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга юбориш;
- •Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилаларни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, улар учун ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ташкил этиш.
Бугунги кунда туманимизда 35 та маҳалла мавжуд бўлиб, ижтимоий ҳимоя маркази ходимлари 32 189 та хонадон, 171 100 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Марказда хозирги кунда 15 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда, яна 35 тамаҳаллага 18 нафарижтимоий ходим ишга қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўз мухбиримиз.
Суратларда тадбирдан лавҳалар акс эттирилган.
Суратларда тадбирдан лавҳалар акс эттирилган.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларга эътибор кучайтирилмоқда
- 10 мар, 11:52

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07