"Бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойили асосида

Жорий йилнинг 9 март куни тумандаги Ойтамғали маҳалласида туман ҳокими Шерзод Қудратов, туман маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғи Рустам Ҳусанов ҳамда 3-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида томорқачиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиб, даромад манбаига айлантириш бўйича семинар ўтказилди. 

Семинар давомида маҳалланинг Пилол қишлоғида аҳоли томорқаларида ташкил этилган иссиқхоналар кўздан кечирилиб, "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида иш олиб бориш, аҳоли томорқаларида иссиқхона йўналишини кўпайтириш, ўзини ўзи банд қилиш, ишсизликни камайтириш, томор-қадан унумли фойдаланиб, даромад манбаига айлантириш борасида масъулларга муҳим тавсиялар берилди.

Шунингдек, 1,2,4-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан томорқачиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиб, даромад манбаига айлантириш бўйича учрашувлар ўтказилди.