БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги барча маҳаллаларда спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, тумандаги Истиқлол МФЙ да жойлашган 14-мактаб биносида 5 ташаббус олимпиадасининг "Шахмат-шашка" спорт тури бўйича Истиқлол  маҳаллаласи фуқаролари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Шунингдек,  Кумушкент МФЙ да жойлашган 32-мактабда ҳам ушбу тур бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг "Шахмат-шашка" турлари бўйича Ўзбекистон МФЙ босқичида ёш тоифаси чегараланмаган тарзда бўлиб ўтган бўлсада, "Шашка" мусобақасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскорлар иштирок этишди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар билан бўлиб ўтган беллашувларда "Шахмат" ва "Шашка" мусобақаси ғолиблари аниқланди ва навбатдаги босқичга йўлланмалар берилди.
Пичоқчи МФЙда жойлашган "Wоркаут" спорт майдончасида эса  5 ташаббус олимпиадасининг "Wоркаут" спорт тури бўйича Пичоқчи   маҳалласи ёшлари ҳамда фуқаролари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. 
5 ташаббус олимпиадаси "Wоркаут" мусобақасида  ғолиблар аниқланиб, навбатдаги босқичга чиқдилар. 
Спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшларимизга келгусидаги босқичларда ҳам нуфузли ўринларга эришишига тилакдошмиз.
    Н.АБДУСАЛОМОВ.