Қутлов! 63 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Лойиш шаҳарчаси, Улуғбек кўчасида яшовчи
АБДУРАҲМОН АСРОРОВга!
Ҳурматли ва азиз отажонимиз! 
Сиз ўз ҳаётингизни туманимизда халқ таълимини ривожлантиришдек масъулиятли, аммо шарафли ишга бахшида этдингиз. Педагоглик фаолиятингизни 1985 йилдан тумандаги 45-умумий ўрта таълим мактабида оддий ўқитувчиликдан, сўнгра мактаб директорининг маънавий -маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасидан бошладингиз.1987 йилдан тумандаги 47-мактаб директори лавозимида қатор йиллар фаолият юритдингиз. 
Шунингдек, тумандаги бир нечта мактабларда директорлик вазифасида ишлаб, ўзингизнинг фидойилигингиз ва самарали меҳнатингиз билан туманимизда халқ таълими соҳасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшдингиз. Кўплаб шогирдлар етиштирдингиз. Онам иккингиз биз фарзандларингизни ҳам олий маълумотли қилиб вояга етказдингиз. Айни пайтда эса тумандаги 30-умумий ўрта таълим мактабида  фаолият кўрсатмоқдасиз.
Ҳурматли отажонимиз!
Сизни 12 апрель - таваллуд айёмингиз, қутлуғ 63 ёшингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизга узоқ умр, соғлик-саломатлик тилаб, юз билан юзлашиб юришингизни Яратгандан сўраб қоламиз.
Фарзандларингиз: Жаҳонгир, Гўзал, Муҳаммад, Малика ва    келинингиз Умида.