СИЗЛАРНИ УНУТМОҚ ОСОНМАС







Санъаткорлар сардори Акбар Муҳаммадиев, Отақул Ҳасанов, Фурқат Раҳимов, Юсуф Бобохўжаев, Тоштемир Хусанов, маданият ходимлари Исроил Саидкамолов, Равшан Машрабов, хонандалар Баҳодир Тожиев, Собир Носиров, Шуҳрат Бурхонов, Зокир Солоев, Мардон Гадоев, тасвирчи Абдусалом Бекмуродов, созандалар Алишер Мамадкаримов, Дўсан бобо, сўз усталари Султон ака, Қилич акалар, афсуски, бугун орамизда йўқ. Улар ўзларидан бир умрга ўчмас из қолдиришди. Қолаверса, уларнинг шу юрт, шу халқ учун кўрсатган беқиёс хизматлари асло унутилмайди. Хотира ҳамиша улуғ ва муқаддасдир. Шундай экан, бу устоз санъаткорларнинг ёрқин хотираси Оқдарёликларнинг қалбида мангу яшайди.
Худди шунингдек, Тожиев Баҳодир Эшқувватович 1986 йилнинг 7 май куни Оқдарё туманининг Истиқлол маҳалласи, Тангиравот қишлоғида туғилган эди. Бешавқат ўлим, шундай забардаст хофизни орамиздан олиб кетди. Агар Баҳодир ака ҳаёт бўлганларида бу йил эндигина 38 баҳорни қаршилаган бўларди.
Илоҳим, жойлари жаннатда, руҳлари ҳамиша шод бўлсин!
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Оқдарё санъаткорлари
- 08 янв, 10:06