Уста деҳқон тажрибаси

Рўзимурод Бурхонов 35 йил давомида тумандаги пахта қабул қилиш пунктида товаршунос сифатида самарали меҳнат қилди. Шу билан бирга деҳ-қончилик ҳамда боғдорчиликка бўлган қизиқиши туфайли шу йиллар мобайнида аввалига ёнғоқ, олма боғлари, айни пайтда эса шафтоли боғини кўнгилдагидек парвариш этиб келмоқда. Айниқса, тажрибали деҳқон Р.Бурхонов полиз экинларидан юқори ҳосил олишда катта тажриба тўплаган. Шунингдек, ҳозирга қадар буғдой ва ғўза майдонларини суғориш бўйича ҳам ўзининг бой иш тажрибасини сувчиларга маслаҳат ва тавсия сифатида бериб келади.
- Совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, ҳаракат қилган киши кўзлаган мақсадларига эришади. Қишлоқ хўжалик соҳасидаги 40 йиллик меҳнат тажрибам бунга мисолдир,- дейди заҳматкаш деҳқон Рўзимурод Бурхонов.
Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосилдорлик олиб, эл орасида ўзининг меҳнатсеварлиги билан азиз бўлган ишбилармон деҳқон Рўзимурод Бурхоновнинг келгусидаги барча ишларига улкан ривож тилаймиз.
Суннатулло ИБРАГИМОВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Саломатлик
- 21 янв, 14:51