Синфдошлар олтмиш йилдан сўнг учрашишди
Туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби XX аср бошларида дастлабки ташкил этилган мактаблардан бири бўлган. Ушбу таълим муассасаси туманимиз ва жамиятимизга кўплаб таниқли илмий, раҳбар, ташкилотчи, фидойи, ватанпарвар инсонларни тарбиялаб етказиб берган. Туман ҳамда вилоятда нуфузи юқори бўлган, таянч мактаблардан бири 20-ўрта мактабнинг 1964 йилдаги ўн тўққизинчи битирувчиларининг 60 йиллик юбилей тадбири яқинда туман марказидаги 20-иқтидорли давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабни битирган 70 нафардан ортиқ синфдошлардан 20 нафарга яқини ва таклиф этилганлар қатнашди.
Учрашувда синфдошлар ўқувчилик давридаги хотиралари, мактаб раҳбарлари ва фидойи ўқитувчиларни эслаб ўз таассуротларини баён қилдилар.
Ўша даврдаги мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларидан Зироҳат Бурхонова, Ҳодихон Мардиев, Урманцева, Ишмуҳамедова, Сами ўаниев, Санақул Раҳматуллаевлар ҳамда туманимиз ва давлатимизга астойдил хизмат қилган, эл орасида нуфузи юқори бўлган, ҳозирда марҳум Баҳром Давронов, Асат Остонов, Райим Абдураззоқов, Қудрат Илёсов сингари устозларини хотирлаб, илиқ фикрлар билдиришди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўша давр мактаб шароити билан ҳозирги имкониятларни таққослаб, айни пайтда мамлакатимизда таълимга, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Т.АШУРОВ,
фахрий нуроний.
МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 10 дек, 13:21
Соҳибқирон таваллуди
- 10 апр, 07:49
Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22