никролог МАМАДАЛИ МАРДИЕВ
Шафқатсиз ўлим бутун умрини туман иқтисодиётини ривожлантиришга, халқ фаровонлигини оширишга бағишлаган ташаббускор раҳбар, меҳрибон ота, садоқатли дўст Мамадали Мардиевни жорий йилнинг 13 декабрь куни орамиздан олиб кетди.
Мамадали Мардиев 1937 йилнинг 10 май куни "Гулистон" жамоа хўжалигининг Учтепа қишлоғида таваллуд топди. Шу қишлоқдаги 15-ўрта мактабни 8-синфини битиргач, Лойишга келиб 9-10 синфни 20-ўрта мактабда ўқиди. Мактабни аъло баҳоларга битиргач, СамДУнинг тарих факультетига ҳужжатларини топширди ва талабаликка қабул қилинди. Университетни битиргач, ўзининг меҳнат фаолиятини ўзи ўқиган 15-ўрта мактабда оддий тарих ўқитувчилигидан бошлади. Шундан сўнг мактаб директорининг ўринбосари, директор вазифаларида фаолият кўрсатди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ташкилотчи инсон директор бўлиб ишлаган пайтларда мактаб ҳар жиҳатдан намунали билим масканига айланди. Олий маълумотли ўқитувчилар сони ошиб, ўқувчилар туман, вилоят ва республика миқёсидаги олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллашди.
1969 йилда Оқдарё тумани ташкил этилгач, туман совети ижроия комитети раиси ўринбосари вазифасида самарали фаолият кўрсатди. Ўзига берилган ҳар бир топшириқни аъло даражада бажариш билан бирга туманнинг ободончилигига катта эътибор берди. Шундан кейин Мамадали Мардиев район партия комитетининг инструктори, ташкилий назорат гуруҳининг бошлиғи, "Гулистон" жамоа хўжалигининг бошлиғи, туман халқ таълими услубчиси сингари вазифаларда меҳнат қилди. Қаерда ишламасин, ўзининг ташаббускорлиги, адолатпарварлиги ва халқпарварлиги билан одамларнинг ҳурматини қозонди. аж сафарига бориб келгандан сўнг ҳам туманда ва маҳаллада ўтказиладиган байрамларда, тўй-маъракаларда, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этди. У киши оилада ҳам меҳрибон ота бўлиб, саккиз нафар фарзандини меҳнатсевар ва Она Ватанимизга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашга эътибор берди. Тўрт нафар фарзанди ота изидан бориб педагоглик касбини шарафлаб келишаяпти.
Ишбилармон раҳбар, меҳрибон ота ва садоқатли дўст Мамадали Мардиевнинг порлоқ хотираси оқдарёликлар қалбида мангу яшайди.

"Оқдарё овози" газетаси таҳририяти ва
туман "Нуронийлар" Кенгаши.
Мавзуга оид:
Райим Бўлаков
- 13 авг, 10:46
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05