Райим Бўлаков

·    Райим Бўлаков
Туман халқ таълими соҳаси оғир жудоликка учради. Бутун умрини педагогликка бағишлаган камтарин ва самимий инсон, ташкилотчи раҳбар, меҳрибон ота, халқ таълими аълочиси Райим Бўлаков жорий йилнинг 8 август куни вафот этди.
Райим Бўлаков 1936 йилнинг 15 январь куни "Жар" қишлоғидатаваллуд топди. 1943 йилда Пайариқ туманидаги 51-ўрта мактабнинг 1-синфигаўқишга борди. 1951-1953 йилларда Самарқанд жисмоний тарбия техникумигаҳужжатларини топшириб талабаликка қабул қилинди. Техникумни тугатгач ўзининг дастлабки иш фаолиятини 1954 йилда собиқ "Москва" жамоа хўжалигидаги 12-ўрта мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида бошлади.  Мактабда фаолият кўрсатиш билан бирга СамДУнинг филология факультетига ҳужжатларини топшириб кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. 1962-1965 йилларда Самарқанд туманидаги 23-мактабда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 1965-1970 йилларда  36-ўрта мактабда ўқитувчи, директор ўринбосари вазифаларида самарали фаолият кўрсатди. Бу инсондаги ташаббускорликни яхши англаган туман халқ таълими бўлими раҳбарияти 1970 йилда  37-мактаб директорлиги вазифасига лойиқ деб топишди.  Кўп йиллар давомида Райим Бўлаков 32,37-мактабларда директор сифатида фаолият кўрсатиб, халқ таълимини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини кўшганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Ташаббускор инсон 30 йил мобайнида мактаб директори сифатида фаолият кўрсатган бўлса ўнлаб, юзлаб шогидлар тайёрлади.  Айни пайтда юқоридаги мактабларда фаолият кўрсатаётганпедагогларнинг аксарият қисми у кишининг шогирдлари ҳисобланади. Райим Бўлаков турмуш ўртоғи Ҳалима Мардонова билан беш нафар фарзандларини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор беришди. Шу боис фарзандлари турли соҳаларда меҳнат қилишиб халққа беминнат хизмат кўрсатишмоқда. 
Ташаббускор раҳбар, тажрибали педагог, меҳрибон отава садоқатли дўст Райим Бўлаковнинг порлоқ хотираси оқдарёликлар қалбида абадий яшайди. 
"Оқдарё овози" газетаси таҳририяти.
             
Мавзуга оид: