ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ


Сессия ишида кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари C.Луқмоновнинг ҳисоботи ҳақида;
2. Туман ҳудудининг барча кўрсаткичларини 2021 йил якуни билан сариқ ҳудуддан яшил ҳудудга олиб чиқиш, шунингдек, барча кўрсаткичларни 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастурини бажарилиши бўйича туман иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Н.Идрисхоновнинг ҳисоботи ҳақида;
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши ҳолати тўғрисида туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Мусурмоновнинг ҳисоботи ҳақида;
4. "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида"ги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида.
Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
Мавзуга оид:

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
- 27 май, 14:19

Сессия хабарлари
- 11 мар, 15:04

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30