Партиялар фаолиятидан

Тарғибот тадбири
Яқинда туман марказида жойлашган истирохат боғида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Окдаё туман кенгаши томонидан "ВАТАНИМ-ФАҲРИМ" шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирини ўтказди. Бўлиб ўтган тарғибот тадбирида партиянинг фаоллари, спортчилар, ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этишди. Дастлаб тадбирда сўз олган партиянинг туман Кенгаши раиси И.Мамарасулов истиқлолимизнинг 30 йиллик тўйи билан қутлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг-қамровли ислоҳотлар билан бирга бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди ҳамда жорий йилнинг 24-октябрда бўлиб ўтадиган мамлакатимиздаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиш этиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг тўпланганлар ўртасида “Викторина” мусобақаси ўтказилиб, унда фаол иштирок этганларга партиянинг эсдалик совғалари улашилди. 
Ташкил этилган тадбир барчага бирдек манзур бўлди.
Ўз мухбиримиз.