Ўғирлик жиноятининг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси - жиноятчиликка қарши курашнинг бош йўналишига айланди.  Айниқса, ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг янги шаклларининг жорий этилиши  муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу борада давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам "Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир" деб таъкидлаган эди.
Буюк давлат арбоби Амир Темурнинг "Тузуклари"даги жамият табақа ва тоифалардан иборат, давлатни улар билан бамаслаҳат биргаликда бошқармоқ, улар ҳар бири ўз мавқеи, касбига кўра, давлат эса улар Ўзбекистон Республикасида тинчликни сақловчи, таъминловчи, ижтимоий тенгсизликни камайтирувчи куч бўлиши керак, деган таълимоти аҳамиятга эгадир.
Бу йўналишда биз Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Абу Исо ат-Термизий, Фаробий, Хожа Аҳмад Яссавий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Хожа Аҳрор Вали, Алишер Навоий, Мирзо Бобур каби Шарқнинг буюк мутафаккири ва давлат арбобларининг маданий, инсон ахлоқи, маънавияти ва унинг жамият ривожланишдаги Ўзбекистон Республикаси ҳақидаги  таълимотларига, қолаверса, ислом динидаги таълимотларга асосланган ҳолда жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқаришда кенг фойдаланишимиз керак. Амир Темур ўз "Тузуклари"да шундай ёзилади: "Яна тажрибамдан кўриб билдимки, давлат агар дину ойин (қоида) асосида экан, тўра-тузукка боғламас, экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Ёхуд касу-нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги йўқ уйга ўхшайди. 
Профилактика инспекторининг ўғрилик жиноятини олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш, ушбу жиноий ҳодиса келиб чиқарувчи сабабларни ўрганишни, криминологик тавсифлашни тақозо этади. Криминологик тавсиф деганда, муайян турдаги жиноят (жиноятлар гуруҳи), ёки конкрет, ўта хавфли қилмишни олдини олишда фойдаланиши мумкин бўлган, унинг ҳақидаги мавжуд маълумотлар йиғиндиси тушунилади. Криминологик таҳлил ўғирликларни олдини олишни самарали амалга ошириш имконини беради. Бунда ўғирликларни олдини олишни самарали амалга ошириш имконини беради. Ўғирликларни жаҳон миқ-ёсида ривожлантириш йўналишларига диққат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ва айрим регионларда қайд қилинаётган жиноятчилик тизимида ўғирликларнинг ўрнини таҳлил қилиш лозим.
Юридик адабиётларда ўғирликлар энг оммавий ва тез суръатларда ўсаётган жиноятдир. Бутун дунёда ва ҳар бир алоҳида мамлакатда жиноятчиликнинг умумий кўрсаткичлари замирида ўғирликлар динамикаси ётади. Ўғирликларнинг жаҳон бўйича ўсиш суръати БМТ шарҳларида ўз аксини топган. Улардан келиб чиқсак, 1970-1975 йилларда жаҳонда ҳар 100 минг яшовчига 862,4 та ўғирлик қайд қилинган, бунда ривожланаётган мамлакатларда - 354,3 ривожланганларда эса -1370,5 яъни 3,9 маротаба кўпроқ. Минтақалар бўйича бу тафовутлар ўн олти карра кўпроқ миқдорини ташкил қилган. Масалан, ўарбий Европа ва Шимолий Африкада, у 1580,3 та, Шарқий Европа давлатларида - 121,5 ва Лотин Америкасида - 95,6 тани ташкил қилса, XX аср бошидан бери ўғирликлар 46% га ошиб кетди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, ўғирликлар даражаси ҳам шунчалик кўпаяди. 1986-1990 йилларда жаҳондаги ўртача ўғирликлар сони - 27% дан ортган. Ўғирлик даражаси бўйича мамлакатлар ўртасидаги тафовут 242 каррани ташкил  қилмоқда. 
Ўғирликлар сонининг ортиш суръатлари кейинги йилларда ҳам сақланиб қолди. Жумладан, АҚШнинг федерал жиноятчилик индексида икки турдаги  ўғриликлар сони кузатиб борилади: мол-мулк ўғирликлари ва автомашиналарни ўғирлаш. 1992 йилда шундай ўғирликларнинг 9526000 таси, ёки барча ҳисобга олинган индекс жиноятчилигининг 66,1% рўйхатга олинган. Охирги 20 йил ичида (1973 йилдан) оддий ўғирликлар сони 82, автомашина  ўғрликлари сони эса 73% дан ортган.
ГФРда оғирлаштирувчи ҳолатлардаги (57%) ва оғирлаштирувчи ҳолатларсиз, (43%) содир қилинган ўғирлик ҳисобга олинади. Таққосланган кўрсаткичлар бўйича 1953 йилдан 1990 йилга (ГФР ГФД билан қайта бирлашгунга қадар) ГФР ўғриклар сони 576 619 тадан 2692246 тагача ёки 4,7 марта кўпайган. 1990 йилда ўғирликлар сони, аҳолининг ҳар 100 мнг кишисига 4295,3 тани ташкил қилган. Бирлашган Германияда ўғирликларнинг умимий сони, табиийки ортиб кетган. 1991 йилда 3247668 та ўғирлик қайд  қилинган, 1992 йилда 3938479 та, 1993 йилда эса 4151097 таси. Уч йил ичида ўсиш суръати 27,8%ни ташкил қилди. Бироқ, жиноятчилик тузилишида ўғирликларнинг умумий оғирлиги қарийб ўзгармаган. 1990 йилда у 60,4%ни ташкил қилган бўлса, 1993 йилда 61,5 ни ташкил қилган.
Асқар ХОЛИҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси 312-гуруҳ курсанти.