САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  Меҳрга муҳтож оилаларни йўқлаш, уларга ёрдам кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингган энг азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Айниқса, байрам арафасида бу каби меҳр-мурувват хайрия тадбирларининг кўлами янада ортади.
Яқинда Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти туман ташкилоти ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Дилдора Одилова бошчилигида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган оилаларнинг яшаш манзилларига бори-шиб, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишишди.  Уларнинг муаммолари, ўй-истаклари, мақсад ва режаларини амалга ошириш учун келгусидаги вазифаларни белгилаб олишди. Саховат тадбирлари доирасида "Наврўз" маҳалласи "Наврўз" кўчасида яшовчи Бону Эркаева, "Ўзбекистон" маҳалласи Болта қишлоғида яшовчи Санобар Исроилова, ушбу маҳалланинг Қозохўжа қишлоғида яшовчи Носирхон Суннатов ва бошқаларга Қизил ярим ой жамияти туман ташкилоти маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби хайрли тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Нўъмонхон УСМОНОВ,
Ўзбекистон Либерал демократик 
партиясининг аппарат раҳбари.