ШЕРЗОД АСАТОВИЧ ҚУДРАТОВ

Шерзод Асатович Қудратов
Шерзод Асатович Қудратов - 1984 йил 22 июнда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Миллати ўзбек, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2006 йилда Тошкент молия институтини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича сиртдан тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2002-2004 йилларда Самарқанд вилоят қурилиш ва қурилиш ашёлари касаба уюшмаси қўмитаси йўриқчиси вазифасидан бошлаган. 
Шундан сўнг Пахтачи туман ҳокимлиги молия бўлимида бош ҳисобчи ўринбосари, бўлим бошлиғи, молия бўлими мудири, Оқдарё тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири муовини, Пахтачи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.
Шерзод Асатович Қудратов - Оқдарё тумани ҳокимлиги вазифасига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
2021 йилнинг 21 декабридан Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди.