Касаба уюшмаларидан хабарлар

Касаба уюшмалари

ва ҳаёт

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Яқинда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи бўлиб ўтганидан кўпчилик хабардор.     

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тассаруфидаги ташкилотларда айни пайтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII курилтойи ҳужжатлари, “Янги Ўзбекистон – Янгича касаба уюшмалари” мавзусида тадбирлар, йиғилишлар бўлиб ўтмокда.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг раёсат йиғилиши ўтказилиб, унда туман кенгаши аъзолари, раёсат аъзолари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этди.

Йиғилишда кенгаш раиси Мамарасул Қурбонов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII курултойи ҳақида ва муҳтарам Презедентимизнинг касаба уюшмаларига йўллаган табириги, қурултойда қабул қилинган мурожаатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Йиғилишда ходимларнинг фикр-мулоҳа-залари эшитилди ва керакли чора-тадбирлар бажарилиши таъкидланди.

Ҳозирда бошланғич касаба уюшма қўмиталарида, сиёсий ўқувларда Ўзбекистон касаба уюшмалари VIII қурултойи ҳужжат-лари кенг миқёсда ўрганилмоқда.


Р.ҲУСАИНОВ,

Агросаноат мажмуи ходимлари  касаба уюшмаси туман кенгаши ҳисобчиси.

Мавзуга оид: