Аҳолини рўйхатга олишда демографик хусусиятлар

Аҳолини “жинси”, “ёши” ва “никоҳ ҳолати” демографик хусусиятлари турли хил ижтимоий-иқтисодий ва демографик масалаларни тушунтиришга ёрдам бериш учун рўйхатга олиш бошқа маълумотларни таснифлаш ва уларни тақдим этишда муҳим ҳисобланади. Жинси ва ёшига келсак бу маълумот рўйхатга олиш доирасида сўров билан қамраб олинадиган ҳар бир шахс бўйича маълумот йиғилиши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда, бундай маълумотлар тугалланмаган ҳолларда, “аниқланмаган” жавоб вариантини олдини олиш мақсадида шартли ёки қўшимча белгилардан фойдаланиш тавсия этилади.
Рўйхатга олиш миллий ва субмиллий даражаларда туғилишни баҳолашни самарали тарзда ҳисоблаш учун маълумотларни тўплаш имконини беради. Рўйхатга олиш доирасида туғилсиҳни ўрганиш аҳолининг табиий ҳаракати статистикасининг ишончли тизимига эга бўлмаган мамлакатларда, унинг маълумотларини ҳисоблаш учун тақдим этиш имконияти туфайли бошқа ҳолларда мумкин бўлмаган аҳолининг табиий ҳаракати кўрсаткичларини ололмаслиги учун жуда муҳим ҳисобланади, ҳатто туғилишни тўлиқ рўйхатга олиш тизимига эга мамлакатлар ҳам, баъзи бир саволларни (“тирик туғилган болалар” сони, “яшаётган болалар”, “никоҳга кириш ёши”) қўшиш фойдали ҳисобланади. Негаки, регистр маълумотларида мавжуд бўлмаган маълумотларни, жумладан, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини акс эттирган жадвалларни олиш имконини беради.
Рўйхатга олиш доирасида ҳар бир шахснинг жинсини рўйхатдан ўтказиш керак, Аҳолининг жинси, ёши билан бирга, аҳоли сонининг бошқа хусусиятлари билан кўпинча ўзаро таснифланган рўйхатга олиш белгисидир. Шу билан бирга, ушбу учун ажратилган ячейка иложи борича тўлиқ ва аниқ тўлдирилиши жуда муҳимдир. Агар маълумот бўлмаса, жинси бошқа шахс ёки уй маълумотларига асосланган ҳолда аниқланиши керак. 
                                                                                  Туман статистика бўлими