КИМСАСИЗ УЙ

Йиллар ўтди. Оиладаги фарзандлар бирин-кетин вояга етишди, аввал тўнғич ўғил, сўнгра қизи олий таълимга ўқишга киришди. Кичик ўғил эса мактаб ўқувчиси. Аёл турмуш ўртоғини ўйлаб, куни тун изтироб чекар, лекин, дарду аламларини фарзандларига сездирмасликка ҳаракат қилар эди. Ҳам она, ҳам ота бўлиб оиласига бош-қош бўлди.
Йиллар ўтиб, унинг турмуш ўртоғи қамоқдан чиқиб келди. Тез орада бу хонадонда ҳам бирин-кетин тўй бўлди. Аёл эса қаттиқ бетоб бўлиб, тез орада бу дунёни тарк этди. Бир йил ўтиб турмуш ўртоғи қизи тенги жувонга уйланди. Фарзандлар бундан қаттиқ ранжишиб, ота уйига қайтиб қадам босишмади. Отанинг ҳам умри қисқа эканми, бир неча йилдан сўнг у ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Катта ҳовлида ёлғиз қолган бева аёл уч яшар қизчаси билан яшай бошлади. Бечора қизнинг ҳам умри қисқа экан, ўн бир ёшида бедаво касалликдан вафот этди. Аёл ёлғизланиб қолди...
Бу воқеадан сўнг кўп йиллар ўтди. Ўша кимсасиз ҳовли ёнидан ўтар эканман, бегуноҳ қамалиб кетган турмуш ўртоғини кутиб, ҳаётини азоб-уқубат билан ўтказган, ўз умрини фарзандларига бахшида этган ўша камтарин муаллима кўз олдимга келаверади.
Гулсара ТИНИБЕКОВА.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00