Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 сентябрдаги 590-сон қарорига асосан деградацияга учраган, унумсиз, заҳарли саноат чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан ифлосланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ариза берувчи Ишчи орган томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ёки ўз ташаббусига кўра ўзига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Шахсан мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан тўлдиради. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларида давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли вакили орқали ариза тўлдириши мумкин. Бунда ваколатли вакил ўзининг ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончномани Давлат хизматлари марказлари ходимига тақдим этиши лозим. Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади. Ариза берувчидан ушбу Регламентда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Зарур маълумотлар аризага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Ариза берувчи ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланганда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрса-тилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
С.Охунов,
туман адлия бўлими Давлат
хизматлари маркази
бош мутахассиси.
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
- 02 авг, 10:51
Ижтимоий ҳаёт
- 10 апр, 07:46
Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30
Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46




