Янги йил илҳомлари


ЯНГИ ЙИЛ
Ғамларни унутинг,  эсламанг ҳатто,
Дард сизни орзудан қилмасин жудо.
Ахир янги бахтни юборди Худо,
Тутиб қолинг, янги орзу - Янги йил.Янгича яшашга туйғу Янги йил,Бахтли инсонларга бахтнинг давоми.
Тилагим, бўлмасин бахтнинг поёни,
Эски йилда қолсин қайғу, армони.
Янгича ҳаётга эшик Янги йил,
Фарзанд кутганларга бешик Янги йил.
Йигит тутганича қизнинг қўлидан,
Одимлаб бормоқда ҳаёт йўлидан.
Уларга ишқ берди Аллоҳ кўнглидан,
Севишганлар учун қўшиқ Янги йил.
Асли шу ошиқ-у маъшуқ Янги йил,
Арча атрофида яқинлар жами.
Ота-онам ёки опа-укамми,
Синглим, дунё бир кам, тўлмаган ками.
Ота-онам ҳаёт, бахтим Янги йил,
Улар менга нажот, аҳдим Янги йил.
Дўстим, кел бу йилга бирга ўтамиз,
Армон-у азобни ташлаб кетамиз.
Меҳрдан бошқасин асраб нетамиз,
Ёрқин келажакка қадам Янги йил,
Бизга бахт ҳамиша ҳамдам Янги йил.
 Озодахон Ўроқова,
26-умумтаълим мактабининг 
                          она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.