ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни" тадбири ва бошқа профилактик тадбирлар давомида барча масканларда, кўп қаватли уйлар ва аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин, газ ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бироқ тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан, аҳоли хонадонларида табиий газдан резина шланг орқали тортиш ва газ сўрғич мосламаларидан фойдаланиш, ностандарт, носоз иситиш воситаларидан фойдаланиш, иситиш печлари мўриконлари қоида талаблари асосида қурилмаганлиги, мўрикон ўз вақтида тозаланмаганлиги, яшаш уйида ёш болаларни назоратcиз қолдириши натижасида яшаш уйларида ёнғин, газ ҳаво аралашмаси чақнаши каби кўнгилсиз ҳодисалар тез-тез учраб турибди.
Табиий газ оқимининг бехосдан узилиши ёки кўтарилиб пасайиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб қаровсиз қолдириш, иситиш тизимларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида   портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар содир бўлиши мумкин. 
Натижада инсонларни куйиб тан жароҳати олиши ёки ис газидан заҳарланиб,  ҳаётдан бевақт кўз юмишигача олиб келмоқда.
Аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин, газ ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбир Авазали ва ўзбекистон маҳаллаларида олиб борилиб, унда 620 та хонадонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати кўрикдан ўтказилиб, кўрик давомида 72 та камчилик аниқланиб, шундан 45 таси жойида бартараф қилинди. 
Шунингдек, олиб борилган ўрганиш давомида аҳоли яшаш хонадонларида маиший газ баллонлардан белгиланмаган тартибда фойдаланаётганлиги аниқланиб, хонадон эгаларига «Оқ-  дарётумангаз» газ таъминоти масъул ходимлари билан биргаликда қандай фойдаланиш кераклиги тушунтириб ўтилди.
Ис газидан ва табий газдан заҳарланишни келиб чиқиш сабаблари шундаки, ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газ, кўмир ва бошқа ёнувчи моддаларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўладиган ис газидир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Нафас йўллари орқали инсон организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.
Фуқаролар хонага ис гази ва табий газ тўпланиб қолганда, зудлик билан қуйидаги хавфсизлик қоидаларга амал қилишлари шарт.
- хонада учқун чиқишига олиб келадиган, электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқилган бўлса ўчирмаслик, ҳар-хил учқун чиқишига олиб келадиган жиҳозларга тегинмаслик, 
- хонанинг эшик ва деразаларини очиб, шамоллатиш;
- газ жўмракларини тезда беркитиш, газни беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига 104, (66) 492-54-68 рақамларига телефон қилинг;
- ис газидан заҳарланган фуқарони тоза ҳавога олиб чиқиб тез ёрдам чақириб, унга биринчи ёрдам кўрсатиш; Тел: 103
- ёнғин келиб чиққанда тезда 101,1050, (66)-492-59-54 рақамларига телефон қилинг; 
Азиз фуқаролар, ёнғин, ис газидан  заҳарланиш ҳамда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ нохуш ҳодисаларга йўл қўйманг, ўзингиз ва яқинларингизни соғлигига бефарқ бўлманг.
Шоҳруҳ МАҲМУДОВ, 
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг
 ўринбосари, капитан.