Жамият ва ҳаёт
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА
КАФОЛАТЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ
2020 йилнинг 15 октябрь санасида "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ЎРҚ-671-сонли қонун эълон қилинди. Ушбу ҳужжат 2008 йилда қабул қилинган жорий таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг ўрнини босади.
қонунда қуйидаги асосий жиҳатлар тартибга солинган:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини; уларнинг мустақиллигини; танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш; ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл қўймаслик; инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги; ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш; объектлар ва хизматларнинг қулайлиги; ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлатнинг ҳақига жалб этиш принциплари;
- соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ваколатли органларнинг ваколатлари: Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш, шунингдек, уларга кўмак кўрсатувчи фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ННТлар;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг базавий ҳуқуқлари: шахсий ҳаёт дахлсизлиги, оила ва оила муҳитига бўлган ҳуқуқ; фуқаролик ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи; уй-жойга бўлган ҳуқуқ; маданий ҳаётга иштирок этишга, дам олиш ва спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқ; давлат органларига, ташкилотларига ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат қилиш ҳуқуқи. Ногиронлиги бўлган шахсларни таълим олиши, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлиги масалалари алоҳида қайд этилади;
- давлат томонидан бериладиган кафолатлар: ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш; транспорт воситаларининг ва йўл инфратузилмасининг қулайлиги, меҳмонхона хоналарининг қулайлиги, ахборотдан фойдланиш;
-фуқарони ногиронлиги бор шахс деб топиш тартиби, уни якка тартибда реабилитация қилиш ҳамда абилитация қилиш (жамиятда ҳаёт кечиришга мослашиш учун организмнинг мавжуд бўлмаган ёки йўқотилган функцияларини шакллантириш бўйича тузатиш чора-тадбирлари комплекси, таҳр. изоҳи):
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлигини сақлаш, уларга ижтимоий ёрдам ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар: Бунда ижтимоий ёрдам, ҳокимиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими органлари, бошқа давлат органлари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг - соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, хайрия ва бошқа органларнинг фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ННТлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокидаги хулосалари асосида кўрсатилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар берилади:
- пул тўловлари,(пенсия, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
- реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ва бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратуралар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек, автомобиллар билан таъминлаш;
- тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;
- транспорт хизматлари;
- дори воситалари билан таъминлаш;
Ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилади:
- ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалари юзасидан маслаҳат бериш;
- тегишли органлар ва ташкилотларга юбориш;
- соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига нисбатан ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахсларга кўмаклашиш ва ҳомийларнинг ўз мажбуриятларини бажариши устидан назорат қилиш;
- протез - ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олишда кўмаклашиш;
- ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлганларни дори воситалари билан бепул ёки имтиёзли таъминлаш;
- ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлганларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари билан бепул таъминланишига, шу жумладан овқат тайёрлашига ва уй-жой йиғиштиришига, гигиенанинг амалга оширилишига кўмаклашиш.
Давлат замонавий протезно-ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини яратиш ҳамда ишлаб-чиқаришни ташкил этиш мақсадида реабилитация қилиш индустриясини ривожлантиришга кўмаклашади. Шу жумладан ушбу соҳада бизнес учун переференциялар белгилайди.
Ҳисобот даври якунлари бўйича қайси тадбиркорлик субъектининг тушуми умумий ҳажмининг камида 30%и ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини ишлаб-чиқаришдан, шунингдек уларга ортопедик протезлаш мосламаларини ва анжомларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишдан келиб тушган бўлса, ўша тадбиркорлик объекти қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- ўзи киритган таклифлар танлов савдолари ва бошқа иштирокчиларининг таклифлари билан тенг бўлган тақдирда харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра контракт тузишга доир устунлик;
- давлат мулки объекти учун мазкур объектнинг ижара ҳақи ставкаси энг кам миқдорининг 50%и миқдорида ижара ҳақи тўлаш.
"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида" ги ушбу қонуннинг туманимиз халқи орасида тарғиб қилиниши ҳамда қонун устиворлигига эришиш чора-тадбирларининг ҳаётга тадбиқ этилиши барчамизнинг бурчимиздир.
Абдолим ХЎжамов,
Оқдарё туманлараро ТМЭК
эксперт жарроҳи.