ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

2020 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 583,7 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 93,7 фоизни ташкил қилди. Чорвачилик. 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 101,8 фоизга (жами 75140 бошни ташкил қилди), шу жумладан сигирлар 101,6 фоизга (29624 бош), қўй ва эчкилар 103,2 фоизга (34721 бош) ўсди. Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 88,5 фоизни, фермер хўжаликларида эса 11,3 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 87,7 ва 12,2 фоизни,қўй ва эчкилар 90,6 ва 9,0 фоизни, отлар 88,6 ва 10,1 фоизни, паррандалар 86,2 ва 9,5 фоизни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 6184 тонна гўшт (2019 йилнинг январь-июнга нисбатан 2,3 фоизга кўп), 29839 тонна сут (3,4 фоизга кўп), 10229 минг дона тухум (6,3 фоизга кам) ишлаб чиқарилди.

Фермер хўжаликлари. 2020 йилнинг январь-июнь ойларида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 176,1 млрд. сўмни ташкил қилди.

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига фермер хўжаликларида 8496 бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 3627 бош сигир, 3135 бош қўй ва эчкилар, 167 бош от, 31255 бош паррандалар мавжуд.

С.АКРАМОВ,

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.