МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ КАФОЛАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида "Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга" эканлиги белгилаб қўйилган.
Меҳнатга оид муносабатлар;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локаль норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборат бўлиб, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Ж.ХОЛНАЗАРОВ,
туман адлия бўлими
ЮХКМ бош юрист консульти.