Туманимизда инвесторлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲОКИМ 

ҚАБУЛИДА

Ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари  туман ҳокимининг тадбиркорларни қабул қилиш куни ҳисобланади.

Бугун навбатдаги қабулда "Омад Марат Строй" МЧЖ вакили М.Багиров 10 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, тош майдалаш цехи фаолиятини йўлга қўйиш, "Самарканд Текстиль Азиа Груп" МЧЖ вакили Д.Зугуров шифт пойдевори-карниз (потолочный флинтус) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва 150 та иш ўрни яратиш, тадбиркор Б.Эшонқулов Германия билан ҳамкорликда 10 млн. Евро миқдорида инвестиция киритиб, паррандачилик фермасини ташкил этиш ва 200 та иш ўрни яратиш каби таклифлари билан мурожаат қилишди. Шунингдек, бугунги қабулда афғо-нистонлик тадбиркорлар инвестиция киритиб, майдони 2 гектар бўлган замонавий иссиқхона бунёд этиш ҳамда келгусида экспорт фаолиятини йўлга қўйиш таклифларини билдиришди.