ТОМОРҚА - КОНИ ФОЙДА

- Уйимиздаги чорва молларини сотиб, эвазига 6 сотих жойда замонавий иссиқхона барпо этдик, - дейди оила бошлиғи Ҳасан Искандаров. - Мен билан елкама-елка меҳнат қилиб келаётган фарзандларимнинг онаси Дилшода Хуррамованинг хизматини ҳам алоҳида тилга оламан. Чунки, ҳар қандай экин ҳосил олгунга қадар унинг ортида тинимсиз меҳнат ётади. Бунинг учун эса албатта сабр-тоқат билан даромадга эришишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Айни пайтда хонадон вакиллари томонидан бодринг, булғор қалампири, қулупнай ва помидор экинлари билан бирга 60 туп лимон кўчатлари ҳам парвариш этилмоқда. Бугунги кундаги ҳаракат эртага ўз натижасини бериши бор ҳақиқат.
С.ИБРАГИМОВ.
Суратда: Ҳасан Искандаров турмуш ўртоғи Дилшода Хуррамова билан иш устида.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00