ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШНИНГ ОДДИЙ 10 ХИЛ УСУЛИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Уйдан чиққанингизда барча маиший электр асбобларни розеткадан ўчиринг, шу жумладан компьютерни ҳам.
2. Ишлатилмаётган қувватлантирувчи ускуналарни розеткадан ўчиринг, жумладан ишламаётган кир ювиш машинаси, карнай ва бошқалар.
3. Уйдаги барча ёритгичларни энерготежамкор светодиод лампаларга алмаштиринг.
4. Чанг ютгични ҳаво тортиш кучини камайиши ва зўриқишини олдини олиш учун, унинг фильтрини ўз вақтида тозалаб туринг.
5. Электр чойнакда (тефаль) фақат ўзингизга керакли миқдордаги сувни қайнатинг.
6. Совутгични (холодильник) газ плитасидан ва деразадан узоқроққа жойлаштиринг.
7. Хоналардаги кондиционерларни фақат эшик ва деразалар ёпиқ турганда ишлатинг.
8. Кир ювиш машинасини ишлатганда, унга (5 кг ёки 8 кг) миқдордан кўп ёки кам миқдорда юк солманг.
9. Монитор, компьютер ва телевизор экранларини ёрқинлигини камайтиринг.
10. Кундуз кунлари ёруғлик тушиши учун деразалардаги пардаларни очиқ ҳолатда  сақланг.
Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз йил давомида 1000-1200 квт.с электр энергияси тежашингиз мумкин. Бу эса оилавий бюджетингизга 290 000-348 000 сум маблағ миқдорида ёрдам бўлади.

     Т.ХУДОЙҚУЛОВ,

     "Ўзэнергоинспекцияси" Самарқанд

 ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси.