Антикоррупцион ҳафталик

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни  

“Антикоррупцион Ҳафталик” тарғибот-ташвиқот тадбирлари бошланди

9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан 2-9 декабрь  кунлари “Антикоррупцион ҳафталик” эълон қилинган. Ушбу ҳафталик доирасида бир қатор  тадбир ва лойиҳалар ҳамда очиқ эшиклар кунини намунали ташкил қилиш белгиланган. 

Ана шундай тадбирлардан бири  26 ноябрь куни тумандаги тижорат банкларига келган фуқаролар ўртасида “Коррупция – инсонлар фаровонлигига қарши жиноят” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилди. Тарғибот тадбирларида  туман ҳокимлиги мутасаддилари ва туман Кенгаши депутатлари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, унга чек қўйиш, уларнинг оқибатлари, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар хусусида фикр-мулоҳаза юритдилар. Шу билан биргаликда фуқароларга коррупция ҳолатлари вужудга келадиган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига мурожаат қилиб, бу занжирни узиш ҳаракатларини кучайтиришга оид тавсия ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Ўтказилган тадбирлар давомида ташкилот биноларига коррупцияга қарши курашишга чорловчи расм форматдаги тарғибот материаллари илинди.

 А.МАЖИДОВ.


Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51