Журналист бўлиш осон эмас...

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг фаоллар залида сиртқи шаклда таълим олаётган биринчи курс талабалари билан университетимиз ректори Шерзодхон Қудратхўжа учрашув ўтказди. Очиқ, самимий руҳда ўтказилган талаба-ёшлар билан мулоқотда ректоримиз мазкур университетнинг ташкил топиш тарихи, кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларига бўлган эътибор ҳамда бугунги журналист қандай бўлиши лозимлиги ҳақидаги фикрлари ҳамда журналистлик касбида бошидан ўтказган воқеалари ҳар бир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, ёшлар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари, таклифлари ва ташаббуслари ҳам тўпланганларда бир олам таассурот қолдирди десам ҳеч муболаға бўлмайди. Ўйлайманки, бу каби учрашувлар қанча кўп бўлса бўлажак журналистлар учун шунча кўп фойдали бўлади деган фикрдаман. Зеро, учрашувдан ўзим ҳам шундай хулоса олдимки, журналист бўлиш осон эмас...

С. Ибрагимов.  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси 

Изоҳ: Расм ололмаганлигим туфайли ушбу сурат ижтимоий тармоқлардан олинди.

Мавзуга оид: