Инсон ва қонун ЎЗАРО КЕЛИШМОВЧИЛИК ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ

Судланувчи Абдумуродов Жалол (исми-шарифи ўзгартирилган), 2023 йил 17 декабрь куни соат 19:00 лар чамасида спиртли ичимлик истеъмол қилган, маст ҳолатда, Оқдарё тумани, "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Қорахўжа" қишлоғи ҳудудида жойлашган "Полвон ариқ" номли кўприкнинг олдида ўзи билан бир кўчада яшовчи қўшниси Бобоев Шуҳрат билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган узунлиги 30 сантиметрни ташкил этувчи темир қозиқ билан қўшниси Ш.Бобоевнинг бош соҳасига бир маротаба қасддан уриб, унга "оғир тан жароҳатлари" етказиши оқибатида Ш.Бобоев 22.12.2023 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида вафот этган.

Судланувчи Абдумуродов Жалолга Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг "д" банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 57-моддасини қўллаб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тўрабек АМИНОВ, туман прокуратураси катта нозири.