САНАТОРИЯДА ДАМ ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорига асосан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган бўлиб, мазкур Регламент кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

Йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга берилади. Давлат хизмати Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими  орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар; ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига, республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кўзи ожиз  I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсларга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёшга доир пенсия олувчиларга берилади.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) 

а) ҳар йили - навбат асосида:

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;

б) икки йилда бир маротаба - навбат асосида:

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

в) уч йилда бир маротаба - навбат асосида 

Ёшга доир пенсия олувчиларга берилади.


Ш.Ҳуббумқулов,

туман адлия бўлими Давлат хизматлари 

                                         маркази етакчи мутахассиси.