Қадим қадриятлар таровати

Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Наврўз сайлидан қайтаётган деҳқону боғбонлар дала томон ошиқар экан, «Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишади.Наврўз — бунёдкорликбирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир.

«Наврўз»  байрамига ҳам мана оз фурсат қолдиЮртимизда байрам шодиёнаси. Ўлкамизнинг барча гўшаларида Наврўз байрами кенг нишонланадиБайрам арафасида биз миллий қадриятларимиздан бири бўлган мазкур байрам ва унинг анъаналарига тўхталишга қарор қилдик

Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланишбаҳор нафасини бошлаб келишихал-қимизнинг табиатионгу тафаккуриқалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрлиазиз ва суюкли миллий байрамдирНаврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадирБу кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомларутурли миллий ўйинларга алоҳида урғу бериладиХусусанмиллий таомларимиздан сумалак, ҳалимкўксомсакўкчучвара кабилар байрам дастурхонининг кўркига айланадиАйниқсасумалак базмларининг ўзгача гашти бор

Наврўз байрамининг уч асосий таомлари

Сумалактайёрлаш анъанасининг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. «Сумалак» атамаси – «шарбат учун қилинган», «ундирилган арпа» маъ-носини англатувчи қадимги туркий сўз бўлмиш “сумадан келиб чиққан.

Манбаларда қайд қилинишичақадимги аждодларимиз эрта кўкламда келаётган йилнинг баракали бўлишини ният қилибмуқаддас ўсимликлардан бирини туйибширасини олганлар ва маросим амалларини бажариш чоғида уни тановул этганлар.

Сумалак тайёрлашда даставвал буғдой маълум вақт ўстирилади. Тайёр ҳолга келган буғдойнинг шираси олиниб, дошқозонга озроқ ёғдан сўнг солинади. Буғдой ширасидан сўнг ун солинади. Шу тариқа сумалак 24 соат давомида пиширилади. 

Кўк сомсани инсон организмига энг керакли қувват берувчи витаминлар мавжуд, дея бежизга айтилмаган. Ҳа, уни тайёрлашда бекаларимиздан анча-йин меҳнат талаб этилади. Аввал хамир қориб олинади. Ундан сўнг ичидаги қайласини тайёрлашга киришилади.

Кўкатлар ва пиёзни яхшилаб тўғраб, ўсимлик ёғи, туз ва мурч қўшиб аралаштирилади. Хамирни доимгидек ёйиб, ичига масаллиқлар солинади. Ҳар ким ўзига қулай шаклда тугиши мумкин. Тугилган сомсаларнинг устига тухум суртиб, седана сепилади ва пиширилади. 

Ҳалим (Ҳалиса) буғдой ва мол гўштидан тайёрланадиган қадимий миллий таомларимиздан бири. Ҳалим тайёрлаш учун қайроқи буғдой бир оз нам-ланиб, ёғочда туйилиб, совуқ сувда ювилади, сўнг 5-6 соат давомида илиқ сувда ивитилади.

Ўсимлик ёғи қиздирилган қозонда лўнда-лўнда тўғралган гўшт қовурилади, сўнг тайёрланган буғдой солиниб, дарҳол сув қуйилади ва 2-3 соат давомида паст оловда қайнатилади. Таомни тўхтовсиз ковлаб туриш лозим. Минг дардга даво бўлган миллий таомларимиз Наврўз дастурхонига ўзгача кайфият, шукуҳ бағишлайди. 

Наврўз байрами 

ўйинлари

Кўкда варрак учираётган болани кўриб ҳавас қиласан киши. Шу онда боланинг юзидаги қувончга беихтиёр шерик бўлгинг келади. Ҳа, бу ҳам баҳор келганидан дарак. Наврўз байрамида ҳам жуда кўпгина миллий ўйинларимиз бўй кўрсатади. Бу шодиёна «Кураш», «Кўпкари»,  «Арқон тортиш»,  «Чиллак», «Хўроз уриштириш»,  «Оқ теракми, кўк терак», «Бештош», «Тез ай-тиш», «Ким олади-ё, шугинани-ё?» каби қувноқ ўйинлар билан янада гаштли ва унутилмас ўтади.

Муҳими шундаки, бу ўйинларнинг ҳеч бири шунчаки эрмак ёки вақт ўтказиш учун ўйлаб топилмаган. Улар ўғил-қизларнинг жисмонан ва руҳан соғлом, чидамли бўлиб ўсишларига ёрдам беради. Демак, халқимизнинг оддий ўйинларида ҳам аждодлар закоси, руҳий ва жисмоний комилликка интилиш нияти мужассам. 

Азизлар, барчангизга баҳор байрами Наврўзи олам муборак бўлсин.   Наврўз – янги режалар, мақсадларнинг қарор топиши.  Наврўз шукуҳи доимо дилларда мангу бўлсин!


Мавзуга оид: