Наврўз табриклари

Баҳор кунларида ҳар бир кунинг тўй,  Халқим, бу кун сенга Наврўз муборак!


ЮРТИМ, ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Тупроқни уйғотиб майса 

                         чўзди бўй, 

Табиат келиндек бунчалар

                                 хушрўй, 

Баҳор кунларида ҳар 

                         бир кунинг тўй, 

Халқим, бу кун сенга

                    Наврўз муборак! 

 Азиз юртимизга фасллар келинчаги - баҳор кириб келди. Она замин уйғонмоқда, барчамиз интизор бўлиб кутаётган Наврўз байрами - яшариш ва яшнаш фасли кириб келмоқда. Далалару боғларда ишлар қизиган, деҳқонлар кузда ишлов бериб тайёр ҳолга келтирилган далаларга сара уруғ экиш билан овора бўлса, боғларда боғбонлар мева кўчатларига шакл бериш ва янги кўчатларни майдонларга ўтқазиб янги боғлар яратиш билан машғул.

Шаҳар ва қишлоқларимизда ободонлаштириш ишлари - умумхалқ ҳашарлари ташкил қилиниб, кўча ва хиёбонларимиз, ҳовли жойларимиз, масжиду қабристонларимиз покизалиги ва ободонлиги йўлида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Наврўз байрами олдидан бундай  хайрли ишлар олиб бориш халқимизда анъанага айланиб кетган.

Тарихий манбаларга кўра, Наврўзни байрам қилиш ахоманийлар давридан бошланган ва ғрта Осиё, Эрон, Афғонистон халқларида энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Бу ўлкаларга ислом дини киритилганидан кейин Наврўз байрами маън қилинган, аммо халқ ўз севган байрамини нишонлашда давом этган. ғрта Осиё ва Эрон   халқлари араб халифалиги ҳукмронлигидан қутулган давр (9-10-аср.)дан бошлаб, Наврўз байрамини ўтказиш яна расмий тус олган.

Қадимий китоблардаги маълумотларга асосланиб, Абулқосим Фирдавсий ўзининг "Шоҳнома" асарида Наврўз байрамининг пайдо бўлишини афсонавий шоҳ Жамшид номи билан боғлайди.

Наврўз байрами ҳақидаги маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" ва  бошқа асарларида, Умар Ҳайёмнинг "Наврўзнома" асарида учрайди.

Наврўз янги йил байрамигина бўлиб қолмай, меҳнат байрами ҳам ҳисобланган.

Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ғрта Осиёда ҳам Наврўз байрами ислом дини қабул қилинмасдан анча илгари расм бўлган. Лекин, собиқ совет тузуми даврида (20-аср. 80-йилар ўрталаридан) асоссиз равишда Наврўз диний байрам ва маросимлар қаторида маън қилинди. ғзбекистон ва ғрта Осиёдаги бошқа мамлакатлар мустақилликка эришгач, бошқа қадриятлар қаторида Наврўз байрами яна тикланди.

Биз нишонлаётган бу Наврўз байрамининг дин ёки эътиқодга даҳли йўқ, балки миллий байрамимиз бўлиб, қиш фаслидан чиқиб, баҳор айёмига саломат етганимиз, ерга уруғ қадайдиган вақт етгани муносабати билан         деҳқонларнинг баҳор байрами сифатида нишонлайдиган мавсумий бир тадбири ҳисобланади.

Мир Алишер Навоий хазратлари ҳам ўз асарларида: "Ҳар тунинг "Қадр" ўлубон, ҳар кунинг ўлсун "Наврўз" - деб бу кунни алоҳида ёд этганлар.

Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизда турли сайиллар, томошалар, байрам тадбирлари ўтказилмоқда, шу куни меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар, ногиронлар, меҳрга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан қутлаб, турли совғалар, хайр-эҳсонлар тақдим этиш халқимизнинг гўзал анъаналаридандир.

Баҳорнинг илк кунларидан бошлаб ҳалол меҳнат жабҳасига кирган меҳнаткаш бободеҳқонларимиз томонидан сепилган сара дон, экилган уруғ униб-ўссин. Миллий байрамимиз бўлмиш  Наврўзи оламни муносиб кўтаринки руҳда ўтказишни барча юртдошларимизга тилаб қоламиз.

Наврўз барчангизга ризқ-рўз ва янги муваффақиятлар олиб келсин. Мустаҳкам соғлиқ ва кўтаринки кайфият доимо Сизларга ҳамроҳ бўлсин!

Г.ТИНИБЕКОВА.


Мавзуга оид: