ИҚТИДОРЛИ ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Яқинда “Маданият ва маърифат” телеканалининг кечки дастурида улуғ шоир Шавкат Раҳмон туғилган куни муносабати билан ажойиб кўрсатув намойиш этилди. Кўрсатувни таниқли шоира Зебо Мирзаева ажойиб тарзда олиб борилганлигини таъкидлаш жоиздир. Кўрсатувга таклиф этилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими шоира Қутлибека Раҳимбоева, шоир Азиз Саид, Шавкат Раҳмоннинг қизлари Шоира ва Камолалар ўзларининг хотираларидан сўзлаб беришди. Кўрсатув давомида Шавкат Раҳмоннинг ўзбек шеърияти учун жон куйдириб меҳнат қилганлигини, ҳалол ва тўғрисўз, қатъий фикрли инсон бўлганлигини иштирокчилар алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бор йўғи 46 йил умр кўрган шоир ҳаёти давомида ўнлаб иқтидорли шогирдлар тайёрлади. У фақат миллат учун, унинг тараққиёти учун ўз умрини аямади. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзининг қатъий фикрида қолди. Шу она юрт, шу миллат учун жонини фидо қилишга тайёр эканлигини унинг шеърларида яққол кўриш мумкин. Бир сўз билан айтганда шоирнинг номини абадийлаштириш ҳақида ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси масъуллари ўйлаб кўришлари зарур. Чунки шоир қилган хизматлар унинг номинини абадийлаштиришга арзийди.
Мавзуга оид: