САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тизими ҳақида сўзлаб берсангиз?
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуни (1996 йил 26 декабрь), "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Қонуни (2004 йил 30 апрель), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комис-сиялари тизимини тушунтирсангиз?
- Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари.
- Сайлов куни овоз бериш вақтида  участка сайлов комиссияси биносида кимлар ҳозир бўлиши керак?
- Тегишли участка сайлов комиссия аъзолари, тегишли округ сайлов комиссияси аъзолари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи сайловчилар.
- Кузатувчининг мақсади, улар рухсат бериш тартиби қандай?
- Кузатувнинг мақсади сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.
Сайлов комиссиялари кузатувчини мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан рўйхатга олгандан кейин унга ўз ваколатларини тўлақонли ҳамда тўсқинликсиз амалга ошириши учун шароит яратиб беради.
- Сайлов жараёнида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳақида тушунча берсангиз?
 - Сайлов кодекси, "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонун ва Марказий сайлов комиссиясининг 2919 йил 5 октябрдаги 952-сонли қарори билан тасдиқланган "Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.
Саволларга Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси 
Алибек СУЯРОВ жавоб берди.