МАМНУНИЯТ БИЛАН ЭЪТИРОФ ЭТАМАН

Бугунги тинчлик-осойишталигимиз барқарорлигини кенг тарғиб этиш, фаровон ҳаётимиз шукуҳини ўзига хос тараннум қилиш, ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, халқимизни дунёда рўй бераётган воқеликлардан тезкор хабардор этиш, мамлакатимиз солномасига муҳрланаётган ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга холисона етказиш борасида туманимиз ижод аҳлининг юксак хизматлари борлигини мамнуният билан эътироф этаман. Шунингдек, "Оқдарё овози" газетаси саҳифаларида халқ таълими соҳасига оид долзарб мавзулар, ўқитувчиларнинг иш тажрибалари ҳамда ижодкор ўқувчиларимизнинг турли мавзуларда чоп этилаётган мақолалари, ижод намуналари туманимиз халқ таълими ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.
Севимли газетамиз "Оқдарё овози"нинг 90 йиллиги байрами ҳамда 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сизларни чин қалбимдан муборакбод этаман ва келгуси ижодий ишларингизда улкан ютуқлар тилаб қоламан.
Сурайё ОРТИҚОВА,
            туман халқ таълими бўлими мудири.
Мавзуга оид: